Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

умматники эмас, шариатникидир. Қонун эса инсонлар томонидан эмас, Оллоҳ тарафидан тузилган. Гарчи Ислом демократияга зид бўлса-да, кўпчилик Исломни демократик, коммунистик ёхуд социалистик шаклга солишга уринди. Чунки Ислом ҳокимни уммат олдида иш ҳақи оладиган ижрочи, умматнинг истагини бажарадиган шахс эмас, балки шариатни ижро этувчи, умматнинг манфаатларини шариатга мувофиқ амалга оширадиган шахс қилиб белгилаган. Ислом социализмга ҳам зид, чунки Исломда мулкчилик миқдор билан эмас, сифат билан белгиланади. Шунингдек, Ислом коммунизмга ҳам зид. Чунки Ислом Оллоҳнинг борлигига иймонни ҳаётнинг асоси деб билади ва шахсий мулкчиликни сақлаб қолишга ҳаракат қилади. Ғарб фикрларини афзал деб билиб, Исломни демократик, социалистик ёки коммунистик Исломга айлантириш ажнабий сақофатдан таъсирланишдир. Бундан ҳам ёмони ғарб фикрий етакчилигидан таъсирланган айрим шахслар динни давлатдан ажратиш лозим, деб жар сола бошлади. Таълим олмаганлари эса дин сиёсатдан бошқа нарса, уни сиёсатга аралаштирманглар, дейишди. Бу шундан далолат берадики, сақофий урушдан кейинги инқироз асрида мусулмонлар ғайриисломий сақофатдан билим олишди ва ундан таъсирланишди. Ундан аввалги мусулмонлар эса бундан мустасно, улар ғайриисломий сақофатдан билим олиб, ундан фойдаланишди холос, унинг фикрларидан таъсирланишмади.

 

Мусулмонларнинг ғайриисломий сақофатлардан билим олиш усулини кўздан кечириш билан фойдаланиш ва таъсирланмаслик шакли аён бўлади. Исломий сақофатни атрофлича текширган одам уни тафсир, ҳадис ва шунга ўхшаш шаръий маърифатлардан наҳв, сарф ва балоғат, адабиёт каби араб тили ҳамда мантиқ ва тавҳид каби ақлий маърифатлардан ташкил топишининг гувоҳи бўлади. Исломий сақофат мана шу уч нарсадан иборат. Шаръий маърифатларга ғайриисломий сақофатлар таъсир кўрсатмаган ва улардан мутлақо фойдаланилмаган ҳам. Чунки улар Қуръон ва Суннатга асослангандир. Фиқҳ олимлари ҳам ғайриисломий сақофатлардан фойдаланишмаган. Чунки исломий шариат ўзидан аввалги шариатларнинг барчасини бекор қилган ва у шариатдагиларни Исломга эргашишга буюрган. Акс ҳолда кофир ҳисобланишларини айтган. Шунинг учун мусулмонлар бу шариатларни ўрганишлари ва уларнинг сақофатларидан таъсирланишлари шаръан жоиз эмас, улар фақат Ислом аҳкомларини ўрганишга буюрилган бўлиб, ундан бошқаси куфр ва ҳаромдир. Бинобарин, аҳкомларни ўрганишда Исломнинг ягона тариқатидан мутлақо четга чиқилмайди. Бу тариқат шундан иборатки, мавжуд муаммо ўрганилади ва унга шаръий далиллардан ҳукм истинбот қилинади. Шунинг учун мусулмонлар томонидан аҳкомларни қабул қилиш учун бирор бошқа фиқҳий сақофатни ўрганишга ҳожат йўқ. Демак, мусулмонлар Рум ёки бошқа ернинг фиқҳидан таъсирланмадилар. Мусулмонлар фалсафа ва баъзи илмларни таржима қилишган, лекин улар ҳеч қандай ғайриисломий фиқҳни ва қонунчиликни румликлардан ҳам, бошқалардан ҳам олишмаган. Булар фуқаҳоларда ўрганиш учун ҳам, фойдаланиш учун ҳам ҳеч қандай ғайриисломий сақофатлар мавжуд бўлмаганлигига қатъий далилдир. Тўғри, фиқҳ ривожланган ва кенгайган,

 

186-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260